28.06.2022 07:51
4170
Теглар
Тухель Неймарни «Челси»га таклиф қилмоқчи, аммо муаммолар бор

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Челси» эътиборини тортди.

Sky Sport Deutschland хабарига кўра, «кўклар» бош мураббийи Томас Тухелга бразилияликнинг ўйини ёқади ва парижликлар ҳам футболчини қўйиб юборишга тайёр.

Бироқ форварднинг маоши ва ёзда жамоани ўзгартиришни истамаслиги келишувга асосий тўсиқ бўлади. Ҳозирча музокаралар олиб борилмаяпти.

Аввалроқ агар Криштиану Роналду клубни тарк этса, Неймар «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар