28.06.2022 00:08
6125
Теглар
ОФК Кубоги. «Сўғдиёна» голларга бой баҳсда ЦСКАни мағлуб этиб, пешқадамликни сақлаб қолди

ОФК Кубогида 2-тур баҳслари якунига етди. 

Е гуруҳида Ўзбекистоннинг «Сўғдиёна» клуби 5та гол урилган ўйинда Шоҳруз Норхоновнинг дубли ва Жасур Ҳасановнинг жаримадан киритган тўпи эвазига мезбон — ЦСКА Помирдан (Тожикистон) устун келди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Олтин аср» (Туркманистон) «Нефтчи»ни (Қирғизистон) минимал ҳисобда мағлуб этди. 

6 очкога эга жиззахликлар сўнгги турда 30 июнда 4 очкоси бор «Олтин аср» билан тўқнаш келади ва дуранг натижа ҳам Улуғбек Бақоев жамоасини кейинги босқичга олиб чиқади.

ОФК Кубоги. 2-тур

Е гуруҳи. 27 июнь

ЦСКА Помир — Сўғдиёна 2:3
Голлар:
Элчибек Рашидбеков (31), Хуршид Жўраев (50, пенальти) — Шоҳруз Норхонов (3, 46), Жасур Ҳасанов (45).
ЦСКА — Азамат Аҳмедов (Ҳусниддин Маҳмадали, 50), Комрон Иброҳимов, Сергей Доронин, Наврўз Рустамов, Алишер Сафаров, Комрон Мирзонажод (Хуршид Абдуллоев, 82), Идрис Амину, Жонибек Шарипов, Хуршид Жўраев (Шарифжон Солиҳов, 57), Вайсиддин Сафаров (Иззатило Рўзиев, 57), Элчибее Рашидбееов (Абдулла Шарипов, 58).
Сўғдиёна — Милан Митрович, Шаҳбоз Жўрабеков (Сардор Қулматов, 67), Артём Филиппосяп, Марко Колакович, Лука Чермель, Даниэль Насриддинов, Искандар Шойқулов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Хислат Ҳалилов, 85), Абдужалил Маназаров (Аюбхон Нўъмонов, 89), Жасур Ҳасанов (Дониёр Абдуманнопов, 67), Шоҳруз Норхонов (Бобур Фарҳодов, 85).
Огоҳлантиришлар: Наврўз Рустамов  (14), Шаҳбоз Жўрабеков (48), Абдужалил Маназаров (88).
Четлатиш: Наврўз Рустамов (53).

Нефтчи — Олтин аср 0:1
Гол:
Мурот Аннаев (34, пенальти).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар