28.06.2022 20:08
2833
«МЮ» де Йонг трансфери бўйича «Барселона» билан келишувга яқин

«Манчестер Юнайтед» «Барса» яримҳимоячиси Франк де Йонг трансфери бўйича келишувга эришишга яқин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, нидерландиялик футболчи Манчестер клубига ўтишга розилик бергач, томонлар келишувга эришишга яқин келган. «МЮ» де Йонг учун дастлабки тўловда 65 миллион евро тўлаши, умумий нарх эса 85 миллион еврогача етиши мумкин.

Аввалроқ, тен Ҳаг клуб раҳбариятидан ушбу трансферни тезроқ амалга оширишни сўрагани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар