28.06.2022 18:52
12249
«МЮ» 5 футболчи билан хайрлашишга тайёр

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида бир қатор ўйинчилар билан хайрлашмоқчи. 

ESPN хабарига кўра, Манчестер клуби АПЛга қайтган «Фулҳэм»дан Андреас Перейра бўйича таклиф олган. Лондонликлар бразилиялик футболчи учун 10 миллион евро таклиф қилган. 

Шунингдек, «Юнайтед» дарвозабон Дин Ҳендерсонни ижара асосида «Ноттингем Форест»га ўтишига қарши эмас. 

Қайд этилишича, «Юнайтед» Эрик Байи, Аксель Туанзебе, Аарон Уан-Биссака, Алекс Теллес сингари ҳимоячилар ҳамда Антони Марсьяль билан хайрлашишга тайёр. Бироқ футболчиларга айтарли таклифлар келиб тушмаяпти.

Аввалроқ, клуб Поль Погба, Неманья Матич, Хуан Мата, Эдинсон Кавани сингари ўйинчилар билан эркин агент сифатида хайрлашган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар