28.06.2022 13:15
3572
Манба: «Челси» «Сити» футболчиси трансфери масаласида алоқага чиқди

«Манчестер Сити» футболчиси Раҳим Стерлинг ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоани тарк этиши мумкин. 

«Goal» нашрининг хабар беришича, англиялик футболчи «Челси»нинг ёзги трансферлар ойнаси вақтидаги асосий нишони бўлиб турибди. «Аристократлар» 27 ёшли футболчини «Интер»га кетиш арафасида турган Ромелу Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда. 

Шунингдек, «Челси» футболчилари Ҳаким Зиёш ва Кристиан Пулишичнинг ҳам клубдаги тақдири сўроқ остида турибди. 

Ўз навбатида, Стерлингнинг ўзи ҳам «шаҳарликлар» сафида кам ўйин амалиёти билан қолиб кетишни истамайди. Шунинг учун, ёзги трансферлардаги барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр. 

Маълумот учун, Раҳим якунига етган мавсум барча мусобақаларда 47та ўйин ўтказиб, 17та гол ва 9та ассист муаллифига айланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар