28.06.2022 08:52
1431
Теглар
Лукас Лейва Бразиялия клуби билан шартнома тузди

Лукас Лейва «Лацио»ни тарк этиб, Бразилия чемпионатига қайтди.

Яримҳимоячи эркин агент сифатида ўзи тарбияланган «Гремио» билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.

Лейва 2007 йилда «мушкетёрлар»ни тарк этиб, «Ливерпул»га ўтган. 2017 йилдан бери эса «Лацио»да ўйнаётганди.

35 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсумда А Серияда 35та баҳсда ҳаракат қилиб, 1та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар