28.06.2022 10:09
2756
Теглар
Куман Левандовскининг «Барса»га эҳтимолий трансферига шубҳа билан қарамоқда

Роналд Куман ҳужумчи Роберт Левандовскининг «Барселона»га эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.

«Левандовски — ажойиб футболчи, тўпурар. У «Бавария»да сўнгги йилларда 25-30тадан гол урди, лекин унинг ёши...

35 ёшдами? (Роберт августда 34 ёшга тўлади) Бундай ёшдаги футболчи учун катта маошдан ташқари унинг трансферига 50 ёки 60 млн тўлаш арзийдими, деган саволим бор. 

Балки, унинг фаолияти якунига 2 йил қолгандир... У билан шартнома имзолаш ёки имзоламаслик борасида кўп шубҳалар бор», — дея «Барселона» собиқ устозининг сўзларини келтиради Diario Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар