Куман: «Барса» ўтмишда яшайди: 4-3-3, тики-така. Футбол ўзгарган, энди у тезроқ»
Роналд Куманнинг фикрича, «Барселона» тактик жиҳатдан ўтмишда яшамоқда.
«Нидерландиялик мураббий сифатида мен ўйинда доминантлик қилиш тарафдориман. Агар 3 марказий ҳимоячи, умуман 5 ҳимоячи билан ўйнасангиз, буни ҳимоявий схема деб айта олмайсиз. 3-4 ой шу схемада охирги йиллардаги энг яхши ўйинларни ўтказдик. Бунга энг ёрқин мисол «Атлетик»ка (5:0) қарши кубок финали бўлди.
«Барса» ўтмишда яшайди: 4-3-3, тики-така. Футбол ўзгарди. Энди у тезроқ, физика нуқтайи назаридан талабчанроқ. Ўтмишда яшаб бўлмайди», — дея каталонияликлар собиқ бош мураббийининг сўзларини келтиради Diario Sport.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар