28.06.2022 14:45
3153
Кроос келгуси мавсум якунида фаолиятини якунлаши мумкин

«Реал» футболчиси Тони Крооснинг келажаги сўроқ остида қолмоқда. 

«As» нашрининг бугунги сонида германиялик футболчининг келажаги борасидаги савол биринчи саҳифадан ўрин олган. 

Гап шундаки, Крооснинг шартномаси 2023 йилнинг ёзида ўз якунига етади, аммо «қироллик клуби» у билан янги битим тузиш бўйича ҳеч қандай иш қилгани йўқ. Тони эса агар клуб у билан шартномани узайтиришни истамаса, футболчилик фаолиятини якунлашни режалаштиряпти. 

Маълумот учун, 32 ёшли футболчи якунига етган мавсум барча мусобақаларда 44та учрашувда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар