28.06.2022 12:32
2279
«Интер» якунига етган мавсум А Серия трансляцияларидан энг кўп фойда ишлаб топди

«Интер» клуби якунига етган мавсумда А Серия чемпиони бўла олмаганига қарамай, телетрансляциялардан келиб тушадиган фойдаларнинг энг катта қисмини олди. 

Маълумки, Италия А Серияси трансляция ҳуқуқини DAZN компанияси харид қилган ва бутун дунё бўйлаб айнан ушбу платформа лига намойиш ҳуқуқини сотади. 

«La Gazette dello Sport»нинг DAZN'га таяниб маълумот беришича, якунига етган мавсумда телетрансляциялардан энг катта фойда «нерадзуррилар»га берилган — 84,2 млн евро. Иккинчи ўринда «Ювентус» — 77,9 млн евро ва учинчи ўриндаги энг катта фойда «Милан»га тегишли бўлган — 77,8 млн евро. 

Кейинги ўринларда 68,5 млн евро топган «Наполи» ва 64,1 млн евро билан «Рома» бормоқда. «Венеция» клуби 26 млн евро билан сўнгги ўринни банд этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар