28.06.2022 13:42
6039
Европанинг 2 гранди Дембелега «Барса» таклиф қилганидан кўпроқ маош беришга тайёр

«Барселона» футболчиси Усмон Дембеле эркин агент сифатида жамоани тарк этишга яқин. 

«Onze» нашрининг хабар беришича, «Челси» ва «Бавария» 25 ёшли футболчига кўпроқ маош тўлашга тайёр. Бу борада иккала клуб вакиллари футболчининг агенти билан боғланган. 

Аммо Дембеле каталонияликлар таркибида қолишни истаяпти. Франциялик футболчи «кўк-анорранглилар» ўз таклифини бироз яхшилашини кутмоқда. 

Маълумот учун, Франция миллий жамоаси футболчиси якунига етган мавсум «Барса»да 32та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол ва 13та ассист муаллифига айланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар