28.06.2022 14:40
3241
«Барселона» Левандовски учун 3-таклифини юбориш арафасида

«Барселона» тез орада Роберт Левандовски трансферини якунламоқчи. 

«Sky Sport Deutschland» нашрининг хабар беришича, каталонияликлар польшалик футболчи учун 50 млн евролик янги таклифни жўнатишга тайёр. Ушбу сумма мюнхенликларни қаноатлантириши мумкин. 

«Бавария» эса имкон қадар вақтни чўзиб, Левандовскининг нархини ошириш ва унинг ўрнига ҳужумчи топиб олишни мўлжаллаяпти. 

Аввалроқ, «Бавария» 33 ёшли футболчини 60 млн еврога қўйиб юбориши ҳақида хабарлар чиққанди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар