28.06.2022 13:59
7514
«Аякс» 2 футболчиси учун «МЮ»дан 150 млн евро сўрамоқда

«Аякс» футболчилари Маркос Антони ва Лисандро Мартинес «Манчестер Юнайтед» қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. 

«The Telegraph» нашрининг хабар беришича, амстердамликлар ушбу икки етакчилари учун умумий 150 млн евро олишни режалаштирмоқда. 

Аммо айни пайтда «қизил иблислар»нинг бор эътибори «Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонгни трансфер қилишга қаратилган. Клуб каталонияликлар билан унинг нархи бўйича тўлиқ келишувга эришганича йўқ. 

Аммо «МЮ» директори Жон Мерто Тен Ҳагга Де Йонг трансфери амалга ошса, «Аякс»дан ушбу футболчиларни олиб келиш учун жамоанинг баъзи футболчиларини сотишга тўғри келишини айтиб ўтган. 

Аввалроқ, манчестерликлар яримҳимоячи Андреас Перейрани «Фулҳэм»га сотиш арафасида эканлиги хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар