27.06.2022 14:43
4118
«Рома» футболчиси «Ювентус»га ўтишни истаяпти

«Рома» футболчиси Николо Заньоло ёзги трансферлар ойнаси вақтида клубни тарк этиши мумкин. 

«Goal.com» нашрининг хабар беришича, италиялик футболчи «Ювентус»га кўчиб ўтишни истамоқда. Жамоалар аллақачон трансфер масаласида боғланишган. Римликлар Заньоло учун 50 млн евро сўрамоқда. 

«Юве» ушбу суммани тўлақонли тўлаб беришга тайёр эмас ва келишувга ўз футболчиси Артурни қўшмоқчи. Туринликлар Анхель Ди Мария трансферини ҳал қилиб бўлгач, эътиборни 22 ёшли футболчига қаратишни режа қилган. 

Маълумот учун Николо якунига етган мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 7та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар