27.06.2022 18:38
1713
Люсьен Фавр «Ницца»га қайтди. Гальтье «ПСЖ»га ўтмоқда

«Ницца» собиқ устози Люсьен Фавр расман жамоа бош мураббийи этиб тайинланди.

У клубни тарк этган Кристоф Гальтье ўрнини эгаллади. Фавр 2016-2018 йиллар давомида «Ницца» бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Фавр шунингдек, «Боруссия» Дортмунд, «Боруссия» Мёнхенгладбах ва «Ҳерта» клубларини бошқарган.

Аввалроқ, «Ницца»ни тарк этган Гальтье Маурисио Почеттино ўрнига «ПСЖ» бош мураббийи сифатида иш бошлаши ҳақида хабар қилинган эди. Париж клуби ушбу мураббий учун «Ницца»га 10 миллион евро товон пули тўлайди.

Маълумот учун, «ПСЖ» якунланган мавсумни 86 очко билан 1-ўринда, «Ницца» 66 очко билан 5-ўринда якунлаган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар