27.06.2022 20:45
5824
«Барселона» Дембелега янги таклиф берди, унда олдингисидан ҳам камроқ маош ваъда қилинган

«Барселона» Усмон Дембеле билан янги музокараларни бошлашни режалаштиряпти. 

«RAC1» канали хабарига кўра, каталонияликлар Дембелега янги шартнома ҳозирламоқда. Аммо ушбу таклифдаги маош олдингисидан ҳам камроқ бўлади. 

Шунингдек, франциялик қанот яримҳимоячиси ушбу таклиф бўйича қарорини ушбу ҳафта якунигача маълум қилиши керак. Акс ҳолда, «кўк-анорранглилар» келгуси мавсум учун режаларидан Дембелени чиқариб ташлайди. 

Аввалроқ, Франция миллий жамоаси футболчиси каталонияликлар таркибида қолишни хоҳлаётгани, аммо улар таклиф қилаётган маош анча пастлиги сабаб жамоадан кетиши мумкинлиги хабар қилинаётганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар