26.06.2022 22:55
9007
«МЮ» Роналду кетса, Неймар билан шартнома имзолаши мумкин

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

RMC Sport хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» бразилиялик футболчини сотиб олишга қодир жамоалар қаторига киради. Агар ҳужумчи Криштиану Роналду манкунианликлар сафини тарк этса, трансфер амалга ошиши мумкин.

Шунингдек, Неймар олдида «Ньюкасл» варианти ҳам бор.

Шу билан бирга 30 ёшли футболчи 2022 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш истаги туфайли ҳеч қаерга кетиш ниятида эмаслиги таъкидланган.

Олдинроқ «ПСЖ» раҳбариятининг янги лойиҳасида Неймарга ўрин йўқлиги ва бундан ҳужумчи ғазаблангани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар