26.06.2022 12:29
4350
«МЮ» Де Йонг учун кўпроқ пул таклиф қилишга рози

«Манчестер Юнайтед» «Барселона» футболчиси Френки де Йонгни ёзги трансферлар ойнасида жамоага олиб келиш учун қаттиқ уринмоқда. 

«The Times» нашрининг хабар беришича, «қизил иблислар» 25 ёшли футболчи трансфери учун 80 млн евро беришга тайёр. Аввалроқ, каталонияликлар Френки учун 85 млн евро сўраётгани маълум қилинганди, аммо улар «Манчестер Юнайтед» берган таклифга рози бўлиши ҳам мумкин. 

Шунингдек, манчестерликлар олдида футболчи билан шахсий келишувга эришиш масаласи турибди. «МЮ» бу масалада янги бош мураббий Эрик тен Ҳагни ишга солиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Тен Ҳаг ва Де Йонг «Аякс»да бирга фаолият олиб борган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар