26.06.2022 09:52
5965
Моуриньо: «Менга совринлар ютиш учун 3-5 йил керак эмас»

Жозе Моуриньо турли мамлакатлардаги ютуқлари ҳақида гапирди.

59 ёшли мураббий Португалия, Англия, Италия ва Испаниядаги фаолияти давомида 26та соврин ютган.

«Ушбу 4та мамлакатда мен жуда тез ғалаба қозондим. Менга совринлар учун 3-5 йил керак эмасди. Биринчи мавсумда ёки максимал иккинчисида бунга эришардим.

Менимча, бу — жамоани тушунишга ҳаракат қилганим учун. Ўқидим. Фарқлардан максимал даражада фойдаланишга, ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишга ҳаракат қилдим. Шу билан бирга маҳаллий маданият ва ёндашувни ҳурмат қилдим», — дея «Рома» устозининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар