26.06.2022 19:56
6552
Манба: Неймар «ПСЖ»дан кетмоқчи, унинг Ал-Ҳелайфи билан муносабатлари яхши эмас

«ПСЖ» футболчиси Неймар ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. 

Бир муддат аввал парижликлар президенти Носир Ал-Ҳелайфи Неймар клубдаги янги лойиҳанинг бир қисмими ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб беришдан ўзини олиб қочганди. Бундан ташқари, президент сўнгги вақтда 30 ёшли бразилияликка ҳурмат билан муносабатда бўлмаяпти ва бу ҳолат Неймарнинг жонига теккан. 

Аввалроқ, Париж клуби Бразилия миллий жамоаси етакчисини собиқ клуби «Барселона»га 50 млн евро эвазига таклиф қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. 

Шунингдек, футболчининг агенти «Ювентус» билан ҳам боғланишга улгурган. 

Маълумот учун, Неймар якунига етган мавсум барча мусобақаларда 22та учрашувда майдонга тушиб, 13та гол уришга эришди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар