26.06.2022 17:46
5463
Манба: «Бавария» Левандовскини сотишга тайёр

«Бавария» футболчиси Роберт Левандовски тез орада клубни тарк этиши мумкин. 

Германиялик журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, польшалик футболчининг «Барселона»га трансфер қилиниш эҳтимоли бир неча ҳафта олдингидан анча катта. Жамоалар ўзаро трансфер нархини келишиб олишса бўлгани, футболчи аллақачон каталонияликлар билан шахсий келишувга эришган. 

Аввал хабар берилганидек, «Бавария» 33 ёшли футболчи учун 60 млн евро сўрамоқда. «Кўк-анорранглилар» эса бу суммани жуда кўп деб ҳисобламоқда. 

Плеттенбергнинг ёзишича, келишув амалга ошган тақдирда, Левандовски «Барса» билан 2+1 кўринишида шартнома имзолайди. 

Маълумот учун, якунига етган мавсум Роберт барча мусобақаларда 50та учрашувда майдонга тушиб, 46та гол уришган эришди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар