26.06.2022 08:43
5684
«Челси»нинг янги хўжайини Роналду трансферини муҳокама қилди, аммо келишув амалга ошиши эҳтимоли паст

«Челси» «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олиши қийин.

Тhe Telegraph хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» хўжайини Тодд Боэли футболчининг агенти Жорже Мендеш билан трансферни муҳокама қилган бўлса-да, келишувга эришиш имкониятлари ниҳоятда паст деб баҳоланмоқда.

Лондонликлар бор этиборини «Манчестер Сити» вингери Раҳим Стерлингга қаратишган.

Шу билан бирга «Манчестер Юнайтед» Роналду ёзда жамоани тарк этмаслигига ишонмоқда, клуб у билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар