26.06.2022 08:41
1382
Теглар
Бэйл МЛС клубига ўтаётганини тасдиқлади

Ҳужумчи Гарет Бэйл МЛС клубига ўтганини тасдиқловчи видеони жойлаштирди.

14 сониялик кадрда уэльслик футболчи «Лос-Анжелес» либоси ва бейсбол қалпоғига бармоқлари билан ишора қилаётгани кўринади.

Хабарга «Тезда кўришгунча, «Лос-Анжелес» матни қўшилган.

«Реал»ни тарк этган футболчи МЛС жамоаси билан «1+1,5» кўринишида шартнома имзолаши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар