25.06.2022 20:36
18083
«Жин урсин, қария, жамоа мен сабабли финалга чиқди, майдонга тушишим шарт». Родриго ЕЧЛ финалида Анчелотти билан урушиб қолганини айтди

«Реал» футболчиси Родриго Гоэс Чемпионлар лигаси финали доирасидаги «Ливерпуль»га (1:0) қарши баҳс давомида жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти билан уришиб қолгани ҳақида гапирди. 

«Финал мен учун жуда қийин ўтди. Чунки яримфиналдаги голларим сабабли жамоа финалга чиққани учун, майдонга тушиш иштиёқида ёнаётгандим. Финалда ҳам кўпроқ ўйнасам, гол уришимга ишонардим. 

Финал давомида ҳатто Анчелотти билан уришиб қолдим. «Мен ўйнашим керак, ўйнашим шарт», дедим унга. У эса «Оғирроқ бўл, майдонга тушираман», деди.

Иккинчи бўлимда ҳам майдонга туширавермагач, аччиқлана бошладим: «Профессор, мен бугун ўйнамайманми? «Жим тур, биз ютяпмиз, ёпиқроқ ўйнашимиз керак», деди у. 

Билмадим, нечанчи дақиқа эди, аммо тоқатим тоқ бўлди: «Жин урсин, қария, жамоа мен сабабли финалга чиқди, мен ўйнашим шарт», дедим. Карло эса: «Ўзингни бос, сен ўйнайсан», деди. 

Ўйин охирида эса у мени ниҳоят майдонга туширди. Совринни ютганимиздан бошим осмонда эди. Яримфиналда эса тарих яратганимдан бахтиёр эдим», - дейди бразилиялик ҳужумкор яримҳимоячи Bola da Vez билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, финалда Родриго 90+3-дақиқада захирадан майдонга туширилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар