25.06.2022 15:32
3141
Соучекка АПЛнинг 3 клубидан таклиф бор

«Вест Ҳэм» футболчиси Томаш Соучек Англия Премьер-лигасининг 3 клуби қизиқишлари марказида бўлиб турибди. 

«The Sun» нашрининг хабар беришича, «Ньюкасл», «Эвертон» ва «Астон Вилла» чехиялик футболчини ўз таркибида кўрмоқчи. 

Аммо «болғачилар» Соучекни қўйиб юборишни истамаяпти. Деклан Райсга инглиз грандлари томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда ва Лондон клуби уни ўзида ушлаб қола олмаган тақдирда, Соучекни яримҳимоя марказининг асосий футболчисига айлантирмоқчи. 

Маълумот учун, 27 ёшли футболчининг «Вест Ҳэм» билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар