25.06.2022 15:38
4349
«Барселона» Дембелега 18 млн евро маош таклиф қилмоқда

«Барселона» футболчиси Усмон Дембеле клуб билан янги шартнома масаласидаги музокараларни давом эттирмоқда. 

«L'Equipe» нашрининг хабар беришича, каталонияликлар бош мураббийи Хави франциялик футболчига шахсан қўнғироқ қилиб, жамоада қолиши кераклиги ва унга ишонишини билдирган. 

Ўз навбатида, «кўк-анорранглилар» Усмонга солиқлар билан қўшиб ҳисоблаганда 18 млн евро маош тўлашга тайёр. Аммо 25 ёшли қанот яримҳимоячиси худди шунча миқдорда соф маош олишни хоҳлайди. 

Хабарнинг давомида маълум қилинишича, томонлар ўртасида келишув имзоланиш эҳтимоли катта. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июнь санасидан Дембеле эркин агентга айланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар