25.06.2022 10:22
7049
Теглар
«Арсенал» Жезус трансфери борасида оғзаки келишувга эришди

Ҳужумчи Габриэл Жезус «Манчестер Сити»ни тарк этишга яқин турибди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Арсенал» «шаҳарликлар» билан трансфер бўйича оғзаки келишувга эришган.

«Тўпчилар» 45 млн фунт тўлашади, шунингдек, бонус тўловлари бўлади.

Ҳозирда Лондон клуби бразилиялик 25 ёшли футболчининг вакиллари билан музокара олиб бормоқда. Ҳужумчининг бўлажак шартномаси деталлари муҳокама қилинмоқда.

Жезус ўтган мавсумда Премьер-лиганинг 28 ўйинида 8та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар