24.06.2022 14:13
9764
«Тоттенҳэм» «Рома» футболчиси учун курашга қўшилди

«Рома» футболчиси Николо Заньоло ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоани тарк этиши мумкин. 

«Тоттенҳэм» спорт директори Фабио Паратичи «Рома»даги ҳамкасби Тиаго Пинто билан 22 ёшли футболчи масаласида боғланди, дея хабар бермоқда «Sky Sport» нашри. 

Аввалроқ, Италия миллий жамоаси аъзосига «Милан» ва «Ювентус» ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди. 

Эслатиб ўтамиз, римликлар Заньоло учун 50 млн евро талаб қилмоқда. Футболчининг «жаллороссилар» билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар