24.06.2022 08:48
9584
Теглар
«Реал» «Тоттенҳэм» ҳужумчисига қизиқмоқда

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Журналист Руди Галеттининг ёзишича, «Реал» бир неча ҳужумкор ўйинчиларни кузатиб бормоқда ва кореялик 29 ёшли футболчи ҳам номзодлар рўйхатидан жой олган.

Сон ўтган мавсумда Премьер-лигада Муҳаммад Салоҳ билан энг яхши тўпурарга айланди. «Ливерпуль» вингери каби у ҳам 35 ўйинда 23та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар