24.06.2022 11:02
1844
Теглар
Нкунку «МЮ»га ўтмайди. У «Лейпциг» билан шартномасини узайтирди

«Лейпциг» ҳужумчиси Кристофер Нкунку клуб билан шартномасини узайтирди. 

Янгиланган битим 2026 йилгача амал қилади.

«Лейпциг» либосини кийишда давом этаётганимдан хурсандман. Менинг ҳикоям ҳали тугамади — биз кўпроқ нарсани хоҳлаймиз! 

Клуб мени сақлаб қолиш учун қилган ҳаракатлари ҳайратда қолдирди. Ишонч учун барчага катта раҳмат. «Лейпциг» сўнгги йилларда халқаро майдонда ном қозонди. Совринлар учун курашишимиз мумкинлигини исботлаймиз. Яна бир қадам олдинга силжишни истаймиз», — дейди ҳужумчи клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

24 ёшли француз ҳозирги жамоасига 2019 йилнинг июль ойида ПСЖдан келиб қўшилган ва ҳозиргача 134 ўйинда 47та гол урган. Ўтган мавсумда у Бундеслиганинг 33 ўйинида 20та тўп киритди. 

Аввалроқ Нкункуга «Манчестер Юнайтед», «Арсенал» ва «Челси» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар