24.06.2022 08:49
18237
Теглар
Манба: Роналду «МЮ»ни тарк этишга қарор қилди. У Левандовски ўрнини эгаллаши мумкин

Ҳужумчи Криштиану Роналду Германия чемпионатида ўйнаши мумкин.

АS нашри хабарига кўра, португалиялик футболчи соврин ютиш имконияти паст бўлган «Манчестер Юнайтед»дан кетишга қарор қилган.

«Бавария» 37 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин. Агар Роберт Левандовски ёзда жамоани тарк этса, бу вариант кўриб чиқилади.

Роналдунинг атрофидагилар мюнхенликларнинг қизиқишидан аллақачон хабардор.

Ҳужумчи ўтган мавсумда АПЛнинг 30та ўйинида 18та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар