24.06.2022 11:01
1817
Теглар
Йилмаз фаолиятини Нидерландияда давом эттиради

Ҳужумчи Бурак Йилмаз Нидерландиянинг юқори дивизионига илк бор чиққан «Фортуна» клуби билан шартнома имзолади.

36 ёшли туркиялик футболчи билан битим 5 йилга мўлжалланган. Шулардан у 2 йилни клубда футболчи сифатида ўтказади. Ушбу муддат тугаганидан кейин мураббийлик фаолиятини бошлайди. 

Ўтган мавсумда Туркия миллий жамоасининг собиқ футболчиси «Лилль» сафида барча мусобақаларда 40та ўйин ўтказиб, 7та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди. Жамоа 55 очко билан турнир жадвалида 10-ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар