24.06.2022 22:28
4823
«Дерби Каунти» Уэйн Рунини истеъфога чиқарди

«Дерби Каунти» клуби расмий сайти жамоа бош мураббийи Уэйн Руни истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

Қайд этилишича, 36 ёшли собиқ футболчининг ўзи клуб раҳбариятидан уни истеъфога чиқаришни сўраб мурожаат қилганидан кейин раҳбарият Рунини вазифасидан озод этган. 

Уэйн 2020 йилнинг ноябрь ойидан буён «Дерби Каунти»ни бошқараётган эди. Унинг қўл остида жамоа Чемпионшипни тарк этди. Клуб мавсум давомида бир неча марта молиявий муаммоларни бошдан кечиргани сабабли очколардан маҳрум этилган эди. 

Аввалроқ, инглиз нашрлари Уэйн Руни «Бёрнли» бош мураббийи сифатида иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабар берган, аммо кўп ўтмай Венсан Компани бу жамоа устозига айланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар