24.06.2022 08:22
2922
Теглар
«Байер» топ-клублар қизиқаётган яримҳимоячиси билан шартномани узайтирди

«Байер» клуби яримҳимоячи Флориан Виртц билан шартномани узайтирди.

«Бавария», «Барселона», «Ливерпуль» ва «Реал» қизиқаётган Германия миллий жамоаси футболчиси билан янги битим 2027 йилгача мўлжалланган.

19 ёшли футболчи 2019/20 йилги мавсумда Леверкузенга келиб қўшилганди. Шу йилнинг март ойида унинг чап тиззасидаги олдинги хоч боғлами йиртилган эди.

Виртц ўтган мавсумда Бундеслиганинг 24та ўйинида майдонга тушиб, 7та гол урди ва 10та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар