24.06.2022 12:21
4687
Асенсио А Серияга йўл олишни режа қилмоқда

«Реал» футболчиси Марко Асенсио ёзги трансферлар ойнаси вақтида Мадрид клубини тарк этиши мумкин. 

Испаниянинг «Sport» нашрининг ёзишича, 26 ёшли футболчи «Ливерпуль» томонидан берилган таклифни рад этган. Бунга сабаб мерсисайдликлар сафида кам ўйин амалиётига эга бўлиши мумкинлигидир. 

«Милан» АПЛ грандлари сингари катта маош ваъда қила олмаса ҳам, асосий таркибдаги доимий жойни тақдим этиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Асенсионинг «қироллик клуби» билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача амал қилади. «Реал» испаниялик футболчи янги шартномага имзо чекмаса, уни шу ёзнинг ўзида сотиб юбормоқчи.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар