24.06.2022 08:10
5670
Теглар
Англия миллий жамоаси дарвозабони «Ньюкасл»га ўтди

Дарвозабон Ник Поуп «Бёрнли» чемпионшипга тушиб кетганига қарамай, Премьер-лигада қолади.

30 ёшли дарвозабон «Ньюкасл» билан 4 йиллик шартнома имзолади.

Sky Sports хабарига кўра, бу трансфер «олақарғалар»га 10 млн фунтга тушган. Таъкидланишича, дарвозабон Англия миллий жамоаси сафида 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун юқори дивизионда қолишни хоҳлаган.

Поуп ўтган мавсумда АПЛда 36та ўйинда майдонга тушиб, 47та тўп ўтказиб юборган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар