23.06.2022 15:38
2417
Теглар
Зидан: «Бир кун келиб Франция миллий жамоасига бош мураббий бўла олишимга умид қиламан»

Франциялик собиқ футболчи ва «Реал» собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан мураббийлик фаолияти масаласида гапирди. 

«Мен мураббийлик қилишда давом этишни истайман. Албатта, Франция миллий жамоасини бошқаришни истайман. Умид қиламанки, бир кун келиб ушбу жамоа бош мураббийига айланаман. Қачон? Бу менга боғлиқ ҳолат эмас. Лекин Франция миллий жамоаси билан бутун бошли циклни ўтказишни истайман. Мен Франция миллий жамоасида ўйнаганман ва бу ҳаётимда юз берган энг бахтли воқеалардан бири. 

Шундай бўлиши керак, лекин қачонлигини билмайман. Франция миллий жамоасида ишлашни хоҳлайман дедимми, демак бунинг учун ҳаракат қиламан. Ҳозир улар жуда яхши жамоа, ўз олдига катта мақсадларни қўйган. Лекин қачондир имконият бўлса, албатта, ҳаракат қиламан. 

Бундан ташқари, нега энди ўзим бирор бир лойиҳада етакчи сифатида қатнашмаслигим керак? Мисол учун, жамоа менежери ёки президенти сифатида», — деди Зидан. 

Аввалроқ, «ПСЖ» Зидан билан шартнома имзолаш бўйича келиша олмагани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар