23.06.2022 22:39
4593
Теглар
Урганчда можаро. «Хоразм»нинг голи босим остида бекор қилиндими?

Про-Лига 13-туридан ўрин олган «Хоразм» ва «Машъал» ўйинида можароли ҳолат юзага келди.

81-дақиқада ҳисоб 0:1 бўлиб турганида «Хоразм» ҳужумчиси Темур Бекчанов узоқ масофадан зарба йўллаб, гол уришга эришди.

Бош ҳакам голни нобатга олиб, майдон марказини кўрсатди. Қанот ҳаками қоида бузилгани тўғрисида ҳеч қандай ишора бермади. Тўп майдон марказига қўйилди. Ўйинда VAR йўқ эди.

Аммо «Машъал» мураббийлари штаби ён ҳакамга фаол эътироз билдира бошладилар. Шундан сўнг, бош ҳакам Достон Раҳматов бир неча дақиқа қанот ҳаками Александр Буров билан маслаҳатлашди ва голни бекор қилиб юборди. Таблодаги ҳисоб 0:1 кўринишига қайтарилди.

Энди норозилик билдириш навбати мезбонларга келди. Улар ҳам бош ҳакам ва қанот ҳаками қарорига фаол эътироз билдира бошладилар. Трибуналарда ҳам мухлислар норозилиги кучайди. Стадионда қалтис вазият юзага келди.

Тортишув 8 дақиқа давом этди. Аммо бош ҳакам иккинчи марта қарорини ўзгартирмади. Гол бекор қилинди.

Асосий вақтга қўшиб берилган 10 дақиқанинг охирларида «Хоразм» гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. 

Бекор қилинган голга қайтадиган бўлсак, тўп жарима майдонига оширилганида ҳимоячи уни қайтарган. Шунда тўп «Хоразм» ҳужумчиси Роккининг қўлига теккан бўлиши мумкин. Видеолавҳада аниқ кўринмаган. 

Агар шундай бўлган тақдирда ва қанот ҳаками вазиятни аниқ кўрган бўлса, нима учун байроқчасини кўтариб, бош ҳакамга ишора қилмади? Агар байроқчасини кўтарганида, бош ҳакам голни инобатга олмаган бўларди. Вазият эса бунчалик кескинлашмас эди.

Нима учун қанот ҳаками «Машъал» мураббийлар штаби эътирозидан кейин бош ҳакам билан маслаҳатлашмоқда? Агар ҳеч ким эътироз билдирмаса гол инобатга олиниб кетармиди? Ҳакамлар майдонда мураббийлар, футболчилар ёки мухлислар босими остида ишлайдими?

«Хоразм» - «Машъал» ўйинида ҳакамларнинг иши ПФЛ томонидан кўриб чиқилса керак. Натижасини кутамиз, зора ушбу саволларимизга жавоб топсак.

Про-Лига, 13-тур
23 июнь, Урганч шаҳри
ХОРАЗМ – МАШЪАЛ 1:1

Голлар: Сардор Матмуратов (90+5) – Самандар Шукуриллаев (61)
Ҳакамлар: Достон Раҳмонов, Александр Буров, Акмал Ғиёсов
Назоратчи: Абдураҳмон Кулдашев
Комиссар: Онгар Жалимов 

Нурмуҳаммад Саид

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар