23.06.2022 09:23
3105
ОК-U23. Жасур Жалолиддинов — мухлислар талқинига кўра «Бўлажак юлдуз» сўровномаси ғолиби

Ўзбекистон-U23 миллий жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов ОФК сайтида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, «Бўлажак юлдуз» номинациясида ғолиб бўлди.

20 ёшли яримҳимоячи Ўзбекистонда бўлиб ўтган U23 қитъа чемпионатида 3та гол урди ва миллий жамоанинг 2-ўринни қўлга киритишига ҳисса қўшди.

Номзодлар орасида Айман Яҳё (Саудия Арабистони), Юито Сузуки (Япония) ва Тайрес Френсис (Австралия) ҳам бор эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар