23.06.2022 10:13
4366
Теглар
Неймарнинг шартномаси 1 июлда автоматик равишда 2027 йилгача узайтирилади. Унинг «ПСЖ»дан кетиш нияти йўқ

Неймарнинг «ПСЖ» билан шартномаси автоматик тарзда 2027 йилгача узайтирилади.

Бразилиялик ва Париж клуби ўртасидаги келишувда шундай вариант кўзда тутилган — у 1 июлдан бошлаб фаоллашади, деб хабар беради L'Equipe.

2021 йилда клуб Неймар билан шартномани 2025 йилгача узайтирди. Кейин ўша йилнинг 1 июлида шартнома автоматик равишда 2026 йилгача, 2022 йил 1 июлда эса 2027 йилнинг ёзигача узайтирилиши белгиланди.

«Неймар «ПСЖ» лойиҳасига қизиқмоқда ва бунга ҳисса қўшмоқчи. Унинг кетиш нияти йўқ», — деди ҳужумчининг яқинларидан бири.

Аввалроқ «ПСЖ»нинг қатарлик раҳбарлари, шунингдек, клубнинг футбол масалалари бўйича янги маслаҳатчиси Луиш Кампуш Неймар билан ҳисоблашмаётгани хабар қилинганди.

30 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда «ПСЖ» сафида барча турнирларда 28 ўйинда 13та гол урди ва 8та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар