23.06.2022 08:11
11312
Теглар
Мане «Ливерпул»даги фаолияти билан боғлиқ энг яхши лаҳзани айтди

Садио Мане «Ливерпул»даги фаолиятидаги энг эсда қоларли воқеани айтди.

22 июнь куни сенегаллик ҳужумчи расман «Бавария» футболчисига айланди.

«Вау! Ўйлашимча, бу яхши савол, қийин эмас.

2019 йилга қайтайлик, ўз уйимизда «Барселона»ни мағлуб этдик – бу ақл бовар қилмайдиган бўлди, кейин эса Чемпионлар Лигасида ғалаба қозондик.

Мен учун бу — хотирамда абадий қоладиган энг яхши воқеа», — дея Маненинг сўзларини келтиради «Ливерпуль» расмий сайти.

2018/19 йилги ЕЧЛ яримфиналида Испаниядаги биринчи ўйинда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган мерсисайдликлар жавоб баҳсида «Барса»ни 4:0 ҳисобида тор-мор этганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар