23.06.2022 13:32
1634
Лукаку «Интер»га қайтиши мумкинлигини эшитгач, йиғлаб юборди

«Челси» футболчиси Ромелу Лукаку яқин орада «Интер»га қайтиши мумкин. 

«La Gazette dello Sport» нашрининг маълум қилишича, бельгиялик футболчининг ҳуқуқшуноси Себастьян Ледюр унга миланликлар сафига ижара асосида қайтиши келишиб бўлинганини айтгач, қувончдан йиғлаб юборган. 

Маълум бўлишича, Ромелу «Интер»га қайтиш учун маошининг 30 фоизга қисқаришига рози бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзги трансферлар ойнаси вақтида Лукаку 115 млн евро эвазига «аристократлар» сафига бориб қўшилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар