23.06.2022 11:19
2719
Теглар
«Ливерпуль» собиқ спорт директорига «МЮ» ва «Челси» қизиқмоқда

Июнь ойида «Ливерпуль» спорт директори лавозимини тарк этган Майкл Эдвардс Премьер-лиганинг бошқа клубига ўтиши мумкин.

Daily Mail'нинг ёзишича, 43 ёшли англиялик мутахассисга «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Эдвардс 2016 йилдан бери мерсисайдликлар спорт директори лавозимида ишлаб келаётганди. Унинг даврида Муҳаммад Салоҳ, Садио Мане, Алиссон, Виржил ван Дейк, Тиаго Алькантара, Эндрю Робертсон ва бошқа футболчилар билан шартнома имзоланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар