23.06.2022 23:15
4279
Теглар
Ла Лига тақвими эълон қилинди. «Эль-Класико» октябрь ойида бўлади

Испания чемпионати 2022/23 йилги мавсум тақвими эълон қилинди.

Унга кўра, Ла Лигада янги мавсум 14 август куни старт олиб, 2023 йилнинг 4 июнь куни якунига етади.

Амалдаги чемпион «Реал» мавсумни сафарда «Алмерия»га қарши баҳс билан бошласа, «Барса» уйида «Райо Вальекано»ни қабул қилади. «Атлетико» эса «Хетафе»га қарши тўп суради.

«Реал» ва «Барселона» ўртасидаги «Эль-Класико» 9-турдан жой олиб, 16 октябрь куни ўтказилади. Иккинчи даврдаги баҳс эса 19 март кунидан жой олган. 

Қайд этилишича, Ла Лига баҳслари 11 ноябрдан 29 декабрга қадар ЖЧ-2022 турнири сабабли танаффусга чиқади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар