Ҳоқон Чалхонўғли Златан Ибраҳимовичга қарши кескин гапирди.
«Милан» 2021/22 йилги мавсум якунида Италия чемпионига айланди. Чемпионлик парадида швециялик ҳужумчи 2021 йилда жамоани тарк этиб, «Интер»га кўчиб ўтган Чалхонўғлини ҳақоратлади.
«У 18 эмас, 40 ёшда. Мен унинг ёшида бундай ишларни қилмасдим.
Златан шунчаки диққат марказида бўлишни яхши кўради. У скудеттони қўлга киритишга ҳисса қўшмади. Ахир у деярли ўйнамади, лекин айни пайтда эътибор марказида бўлиш учун ҳамма нарса қилади.
«Милан»да бўлганимда мунтазам равишда менга қўнғироқ қиладиган, овқатланишга ёки мотоцикл минишга таклиф қилган одамдан бундай гапларни эшитиш ёқимсиз.
Златан китобида мен ҳақимда ёзган. У нимадир ёзиши керак эди, акс ҳолда бўш саҳифалар бўларди», — деди туркиялик яримҳимоячи Tivibu Spor нашрига берган интервьюсида.
Ибраҳимович ўтган мавсумда А Сериянинг 23 ўйинида 8та гол урди.