23.06.2022 11:20
3878
Теглар
Бэйл «Кардифф» базасига ташриф буюрди. У яқин кунларда келажаги борасида қарор қабул қилади

Гарет Бэйл «Кардифф»га ўтиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб ёзади Wales Online.

Чоршанба куни эрталаб 32 ёшли футболчи клуб машғулотларига ташриф буюрди ва бош мураббий Стив Морисон билан суҳбатлашди.

Уэльслик ҳужумчи яқин кунларда бу борада қарор қабул қилишини айтди. Бэйл «Реал»дан кетганидан кейин эркин агент.

Олдинроқ футболчи «Кардифф»га ўтиш учун маоши масаласида жиддий молиявий ён беришга тайёрлиги хабар қилинганди.

Гарет ўтган мавсумда Ла Лигада 5та баҳсда майдонга тушиб, 1та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар