23.06.2022 18:35
11329
«Барса» Суаресга таклиф билан чиқди. Ҳужумчи клубнинг сўровини рад этган

«Барселона» клуби Луис Суаресни жамоага қайтариш масаласида футболчига таклиф билан чиқди, дея хабар бермоқда Diario Sport.

Каталония клуби уругвайлик ҳужумчининг «Атлетико»ни тарк этиши ҳақида хабар топгач, уни таклиф этиш масаласида боғланган. Клуб собиқ ўйинчисига унинг захира варианти сифатида кўрилаётгани сабабли августгача кутиши кераклиги, Роберт Левандовски трансфери амалга ошмаса, «Барса»га қайтиши ҳақида маълум қилган. Суарес эса таклиф учун миннатдорчилик билдириб, рад этган. 

Аввалроқ, Суаресга «Севилья», «Вильярреал» ва «Ривер Плейт»дан таклиф борлиги, у ушбу жамоалардан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди. 

Маълумот учун, 35 ёшли форвард ўтган мавсум клуби сафидаги жами 45 ўйинда 13та голга муаллифлик қилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар