23.06.2022 09:39
5659
Теглар
«Аякс» футболчиси «МЮ»га ўтмоқчи

«Аякс» вингери Антони «Манчестер Юнайтед»га ўтмоқчи, аммо ҳозирча инглиз клуби расмий таклиф билан чиқмаган.

Инглиз клуби 22 ёшли футболчи билан норасмий музокаралар олиб борди, бироқ ҳозирча «Аякс»га ҳеч қандай таклиф билан чиқмади. 

Бразилиялик яримҳимоячи Амстердамда «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг билан ишлаган ва унинг қўл остида ўйнашни давом эттирмоқчи. 

Нидерландиялик мутахассис ҳам  собиқ шогирди билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор. Мураббий «Юнайтед»нинг ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида.

Ўтган мавсумда Антони 23та ўйинда 8та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар