22.06.2022 18:16
3484
«Янги чақирувни қабул қилиш вақти етганди». Мане «Бавария»га ўтиши ҳақида

«Ливерпуль»ни тарк этиб, «Бавария»га ўтган Садио Мане Мюнхен клуби либосидаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Бавария»га ўтганимдан жуда ҳам хурсандман. Биз бу орада жуда кўп марта гаплашдик, шахсан ўзим таклиф бўлганидан кейин бундай буюк жамоа сафига ўтишга ошиқдим. Янги чақирувни қабул қилиш вақти етганди.

Бу клуб билан Европада ҳам кўп совринларга эга чиқишни истайман. «Ред Булл Зальцбург» сафида тўп сурган пайтларим «Бавария»нинг деярли барча ўйинларини томоша қилардим. Бу жамоа менга чинданам ёқади», - дея сенегаллик футболчининг сўзларини келтирган клуб расмий сайти.

Маълумот учун, Садио Мюнхен клуби билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади. Немис клуби сенегаллик 30 ёшли ўйинчи учун 32 миллион трансфер пули тўлайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар