22.06.2022 13:21
5779
Теглар
Суперлига. «Нефтчи» «Насаф» билан дуранг қайд этди, «Олимпик» ОКМКни мағлуб этди

Суперлига 12-тури доирасидаги икки учрашув якунига етиб, унда кутилмаган натижалар қайд этилди.

Яйпанда «Нефтчи» «Насаф» жамоасини қабул қилди. Учрашувда фарғоналиклар пенальтидан ҳисобни очган бўлишса, кўп ўтмай Марко Станоевич пенальтидан фойдаланма олмади ва Акбар Тўраев қайтарган тўпни Акмал Мозговой дарвозага киритди – 1:1.

Шу куни қаршиликлар сафида қарийб уч ойлик танаффусдан кейин Шерзод Насруллаев жароҳатидан тузалиб, сафга қайтди. 

Тошкентда эса тур сенсацияси қайд этилди. Темур Кападзе мураббийлигидаги «Олимпик» Миржалол Қосимов устозлигидаги ОКМКни мағлуб этишга эришди. Шу куни олмалиқлар ҳимоячиси Сардор Раҳмонов майдондан четлатилган бўлса, иккинчи бўлимда Қосимовга ҳам қизил карточка кўрсатилди. Якунда ёш «Олимпик» ғалабани сақлаб қолди – 1:0.

Шу тариқа, «Насаф» 19 очко билан 5-ўринда бораётган бўлса, «Нефтчи» 10 очко билан 13-ўринга тушди. «Олимпик» 11 очко билан 11-ўринга кўтарилган бўлса, ОКМК 20 очко билан 3-ўринда қолди. 

Суперлига. 12-тур
22 июнь (чоршанба)
«Нефтчи» — «Насаф» 1:1

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Руслан Серазитдинов, Олим Абдувасилов, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Арслон Ҳотамов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
Голлар: Сирожиддин Қўзиев 26 пенальти -  Акмал Мозговой 32.
Фойдаланилмаган пенальти: Марко Станоевич, 32.
«Нефтчи»: 45.Акбар Тўраев, 6.Сирожиддин Қўзиев, 13.Лутфулло Тўраев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Адҳамзода Умар (31.Марко Сарич, 62), 44.Дарко Станоевич, 70.Аббосжон Ғуломов (11.Иззатилла Абдуллаев, 62), 77.Аброрбек Исмоилов, 99.Улуғбек Ҳошимов.
«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов (34.Шерзод Насруллаев, 73), 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Абдуллаев, 7.Шароф Муҳитдинов, 18.Баҳром Абдураҳимов (9.Иван Соловьёв, 59), 20.Шаҳзод Акрамов (10.Ҳусайн Норчаев, 59), 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (17.Суҳроб Нуруллоев, 73), 92.Умарбек Эшмуродов

«Олимпик» - ОКМК – 1:0
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Шоҳруҳ Аъзамов, Шоҳнур Йўлдошев, Акмал Раҳимов
VAR: Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Ойбек Юнусов 
Гол: Муҳаммадали Ғиёсов, 50.
«Олимпик»: 1.Шукрон Йўлдошев, 6.Беҳзод Шамсиев, 9.Темур Мамасидиқов (8.Бектемир Абдуманнонов, 58), 11.Отабек Жўрақўзиев, 17.Жалолиддин Содиқов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 28.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, 37.Алишер Одилов (99.Муҳаммадали Ғиёсов, 46), 44.Шаҳзод Тоиров, 70.Абубакрризо Турдиалиев, 77.Даврон Анваров (10.Фаррух Мухторов, 58).
ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (2.Акром Комилов, 46), 5.Анзур Исмоилов, 8.Абдулла Абдуллаев, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Мурод Тошматов (7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 67), 17.Санжар Турсунов (15.Андрей Мишенко, 46), 22.Шоҳруҳ Гадоев, 27.Мартин Боаке, 88.Сиёвуш Ҳақназари.
Четлатишлар: Сардор Раҳмонов (40), Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи), 68.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар